Гўшт, ўсимлик ёғи ва картошка импорти учун солиқ имтиёзлари туфайли бюджет йўқотиши 1,4 трлн сўмга яқинроқни ташкил этади. Бу йўқотишларни халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзларини бекор қилиш, солиқлар йиғимларини кўпайтириш ҳисобига қоплаш режалаштирилмоқда.
2021 йилнинг октябрь ойида президент қарори билан гўшт ва картошка маҳсулотлари реализацияси ва импорти ҚҚСдан озод қилинган эди. Ушбу солиқ имтиёзлари натижасида қисқа муддатга савдонинг эркинлашуви ички бозорда нарх ўсишининг нисбатан секинлашишига хизмат қилган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев импортга тўсиқларнинг бекор қилиниши импорт харажатларини қисқартиришини ва истеъмолчиларни бойроқ қилишини таъкидлайди.
Сенаторлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ ва картошкани олиб кириш ва айланмаси учун берилган ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳукумат вакили апрелдан кейин нархларни қандай ушлаб туриш режалаштирилаётганини айтди.
ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилинадиган «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиб ва совриндорлари, вакцина олмагани учун ишдан четлатилган 41 минг ходим, кетма-кет антирекордни ураётган коронавирус, «Сабрия» сериалига муносабат билдирган «Sevimli» TV раҳбари Амира Рашидова ва Фирдавс Абдухолиқов, 5 ёшдан ошганларга эмланиш учун руҳсат берилгани, ҳар бир маҳаллада жорий этиладиган ёшлар етакчиси лавозими ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг